МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР ҚАТЪИЙ ҚАРОРДАН БОШЛАНАДИ

Айтишларича, кичкинагина жилға бепоён чўлга қадар оқиб борибди. Шунда у ғойибдан: "Хавотирланмай оқишни давом эттир", деган овоз эшитибди. Аммо оқишни давом эттириш жилғага хатарли туйилибди. Негаки, нотаниш ва номаълум қақраб ётган ерда оқиш имкони йўқолиб бораётганидан қўрқиб кетибди.

Ахир унинг бирдан-бир орзуси тўлиб-тошиб, мароқ билан оқиш эди-да. Жилғада таваккал қилиб йўлга тушиб, ҳаётида ниманидир ўзгартирмоқчи бўлганида қуриб-қовжираб қолиш даҳшати пайдо бўлганди. Аммо ғойибона товуш уни яна оқишга ундарди: "агар оқишга қарор қилмасанг, ҳеч қачон сен ўзингни нималарга қодир эканлигинг­ни билолмайсан. Сен шунга амин бўлгинки, янги ҳаётинг ўзгача — фараҳбахш бўлади. Хотиржам ҳолда яна оқишда давом эт". Жилға руҳланиб, ўз йўлини давом эттирди. Унга осон бўлмади. Саҳро кун сайин жизиллаб, оқибатда жилға сувлари буғланиб кетди. Ҳавога буғланиб кўтарилган жилғанинг ҳар бир томчи суви булутга айланиб кетди. Шамол булутни бир неча кун саҳро узра ҳар томон сурди. Ва... бир куни булут денгиз тепасига етиб келди-да, шаррос ёмғир ёғди.

Жилғанинг ҳаёти ўзи кутганидан-да ортиқ гўзал тус олди. Жилғанинг ёмғирга айланиб, денгиз оғушига қўшилган сувлари қудратли тўлқинларда мавж урар экан, у табассум-ла шивирлади: "Менинг ҳаётим неча бор ўзгарган бўлса ҳам, эндиликда мен ўз орзуимга эришдим".

* * *

Бирор ишни таваккал қилган ҳолда бошлаш учун бир тўхтамга келиш ҳаммага ҳам осон эмас. Сабаби, бизни номаълум, ҳис қила олмаётган нарсанинг ваҳимаси чўчитади. Ахир, шундай қилинадиган бўлса, кўп нарса ўзгариб кетади. Яъни, ўзимиз униб-ўсган жойдан бутунлай кўчиб кетиш ҳам осонмас.

Қўни-қўшни, қадрдон дўст­лар, танишлар... Энг катта ўзгариш эса ўз бошингизга тушади. Мана шу нарса кишини безовта қилади. Аввалги эски ҳолатдаги даражани сақлаб қолиш керакми ёки янги жойда янгича яшаш, ишлашни шакллантириш лозимми? Уни танлаш ўзингизга ҳавола. Ёдингизда бўлсин, ҳар қандай иш, ўсиш ва ўзгариш сиз бир тўхтам-қарорга келганингиздан сўнг бошланади.

Инсон ўзи кўникиб қолган шарт-шароит, муҳит билан ўралашиб қолса, ҳар қандай ўзгариш, тўқнашувлардан безиллаб туради. Шунинг учун ҳам ўзини безовта қилувчи ҳар хил таклифлардан нари тутади. Аслида эса сизнинг янги қадамингиз ўсиш, ўзгариш учун бир имкониятни пайдо қилади. Ҳа, яна такрорлайман — бу сиз учун янги ва катта имконият бўлиб қолади.

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 4 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика