«ЕНГИЛРОҚ ИШГА ЎТМОҚЧИМАН»

Савол:

Кейинги пайтда соғлигим тез-тез панд беряпти. Бундай ҳолларда хизмат жойимда енгилроқ ишга ўтказилишим мумкинми?

Носир МАМИРОВ,
Жиззах вилояти

Жавоб:

— Албатта, сиз бунга тўла ҳақлисиз. Амалдаги Меҳнат кодексининг 218-моддасида белгилаб қўйилганидек, «Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт».

Батафсил...

«ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИДАН ҲАМ КАМ МАОШ ОЛАМАН»

Савол:

Хусусий ташкилотлардан бирида ишлайман. Бу ерда маълум иш вақти белгиланган бўлсада, аммо бунга амал қилинмайди, яъни кўпинча ишимиз чўзилиб кетади. Бундан ташқари, менга энг кам ойлик иш ҳақидан ҳам кам маош белгиланган. Бу қонунан мумкинми?

Ноила ЎРОЗОВА,
Фарғона вилояти

Жавоб:

— Иш вақтидан ташқари ишлашга фақатгина ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бунда иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шуни ҳам унутмаслик жоизки, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Батафсил...

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Кун расми

Яндекс.Метрика