ТАҚДИР «ЗАРБАЛАРИ»

Баъзан фалокатлар, хавфли касалликлар, кутилмаган ўлим ҳодисалари рўй беради. Бу нохуш кўргулик, бало-қазолар сабабини биз қаердан излаймиз, нимага боғлаймиз, қандай хулоса-сабоқ чиқарамиз?!

Яратганнинг ихтиёридаги воқеа-ҳодисаларга ўзимизча турлича хулосалар чиқарамиз. Содир бўлган кўргуликлардан ҳам қандайдир енгиллик, тасалли излашга интиламиз, кечикиб бўлса-да, «Шунисига ҳам шукр», дея шивирлаб дуо қиламиз.

Бир буюк донишманд уч ёшли қизалоғи вафот этганида оғир жудоликка рўбарў бўлганда ҳам шундай сўзларни изҳор қилган экан: «Қизалоғимиз ёруғ дунёга келиб, мана шу замин узра қадам ташлаб, қувнаб юрганидан беҳад шодланамиз.

Бу замин ҳаммамизнинг иккинчи дунёмиздир. Биз у билан ўтган завқли кунларимизни яратгандан миннатдор бўлиб эслаймиз. Биз қизимиз туфайли инсон қадр-қимматини ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ ҳис этадиган бўлдик. У бизнинг қалбимизда, хотирамизда ва ишларимизда доимо барҳаётдир. Биз бу айрилиқ учун ортиқ қайғурмаймиз.

У бизнинг ҳаётимизнинг ёрқин саҳифаси бўлиб қолади...»

Хайрулла ҚОСИМОВ тайёрлади.

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 36 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика