МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИНГ

Сиз мева истеъмол қилиб, яхши китоб ўқиган бўлсангиз, тежамкорликка аҳамият берган бўлсангиз — буларнинг бари сизга саломатлик, билим ва моддий фаровонлик бахш этади.

Ҳеч ким доим ҳам доно қарорга келолмайди. Аммо турмуш биз қабул қилган ҳамма қарорларимизга ўзининг одил баҳосини, албатта, беради. Лоқайдлик эса энг ёмон маслаҳатчи бўлиб қолаверади.

Бир ота хотиржам ишлаши учун ўғилчасини нима биландир банд қилмоқчи бўлибди. Шунда у журналда берилган дунё харитасини йиртиб, майдалаб ўғлига қайтадан ўрни-ўрнига қўйишни буюрибди. Маълум вақт ўтгач, қараса, ўғли йиртилган қоғоз-харитани жой-жойига ёпиштириб чиқибди. Ота кўзларига ишонмабди. Шунда ўғли тушунтирибди, йиртилган хаританинг орқасида бир кишининг сурати бор экан. Суратни жой-жойига қўйиб чиқиш осон бўлгани учун харитани тиклаш қийин бўлмабди. Хуллас, дунё харитаси аввалги ҳолатига келибди.

Ўқиш, ўрганиш ва ўсиш мана шундай вазиятларда бизни муаммолардан халос этади. Келажагимизни таъмин этади. Ўғил билимдон, фаросатли бўлгани учун ҳам суратли томондан осонгина йиртилган саҳифани бутлай олган. Ҳа, сиз ҳам ўз билимингиз туфайли муаммонинг орқа-олдига қараб, керакли ечимга кела оласиз. Бу билан ҳамма ишимиз тартибга тушади.

Хайрулла ҚОСИМОВ тайёрлади.

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 23 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика