САБАБЛАРГА ЭГА БЎЛИНГ

Устозим бир куни менга: “Банкдаги ҳисобинг сенинг ақлий қобилиятингнинг ҳақиқий кўрсаткичи ҳисобланади”, — деди.

— Нега унда банкдаги ҳисобим кўпаймаяпти? - дея савол бердим.

— Шунинг учунки, сенда бунга етишиш учун етарлича сабаблар йўқ, — жавоб берди устозим.

— Агар сенда етарли сабаблар бўлганида эди, сен улкан ютуқларга эришишинг мумкин эди. Бунинг учун сенда ақл етарли, лекин сабаблар эмас.

Мен устозимнинг нима демоқчи бўлганлигини тушунгандек бўлдим. Мен учун яна битта калитсўз пайдо бўлди: “Етарли даражада сабабларга эга бўлинг!”.

Ҳаёт жавобларни шундай сирли тарзда ниқоблаш қобилиятига эгаки, уларни дилдан қидириш қобилияти ва бунинг учун етарли сабаблари бор кишилар учунгина одатдаги ҳол бўлиб кўринади. Бошқача қилиб айтганда, сиз нимани исташингизни билсангиз ва хоҳишингиз қанчалик кучли бўлса, жавобларни олиш усулларини топа оласиз. Шунда мақсадларингиз йўлидаги муаммоларни ечиш учун керак бўлган жавоблар, усуллар, қарорлар сизга ўзини очади.

Келинг, тасаввур қилайлик, ҳозиргина сиз қандай бой бўлиш мумкинлиги тўғрисидаги китоб ёки кассета тўғрисида хабар олдингиз. Сиз албатта, уни сотиб оласиз. Муваффақиятларга эришиш учун кўплаб китоб ва кассеталар мавжудлиги сиз учун кутилмаган ҳол бўлмайди. Агар сизнинг бой бўлишингиз шарт бўлмаса, вақтингизни китоб ўқиш ва кассета тинглашга сарф қилмайсиз.

 «Эҳтиёж — кашфиётлар онасидир», деган нақл бор. Жуда тўғри айтилган. Шуларни кўзда тутган ҳолда доим ўз сабабларингиз устида, кейин эса жавоблар устида ишланг.

 Мақсадларни қўйиш жараёнида, иш бошидаёқ сиз енгилиб қолишингиз мумкин. Шунинг учун, келинг, ўзингизни тангликдан халос қилиб, бироз бўш қўйинг.

 Сиз бугун кечаги инсон бўлманг

Агар сиз истаган нарсангизни олиш учун нима қилишни аниқлай олмасангиз, шуни эсда тутингки, сизнинг қобилиятингиз орзуларингиз билан бирга ўсади! Бу мақсадларни қўйиш жараёнининг сеҳрли хусусияти. Сиз мақсадларингиз устида қанчалик кўп ишласангиз, олдингизда шунча кўп имкониятлар очилаверади. Ҳар бир янги имконият илдизида олдин ҳал этолмаган муаммоларнинг ечими ётиши мумкин.

Шунинг учун бошлашдан асло чўчиманг, 25 йил олдинги шахс бугун йўқ. Бу эндиликда умуман бошқа шахс. Демак, сиз ҳам ўзгарасиз! Кўпчилик аввалги омадсизликлари туфайли янги иш бошлашдан чўчийдилар. Дўстларим, сизу биз ўтмишни ҳеч нима қила олмаймиз. Ўтмиш ўтди ва кўмилди! Лекин келажакда буюк ишлар қилишимиз мумкин. Сиз бугун кечаги сиз бўлмаслигингиз лозим. Қисқа муддат ичида ўз ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юборишингиз турган гап. Бунинг учун ўзингизга ҳеч бўлмаса, ярим имконият беринг.

Сизнинг қобилиятингиз ўсиб бораверади. Аввалда сиз билмаган, яшириниб ётган истеъдодингиз юзага чиқади. Буни сиз тушунгунча ҳозир сизга иложи йўқдек кўринган буюк ишларни амалга оширишингиз мумкин. Сиз ҳозир қўлингиздан келмайдигандек ҳаётингизнинг айрим қирраларини бошқариш қобилиятига эга бўласиз. Онгингиз эса янги- янги ижодий ғоялар манбаига айланади.

Нега мақсадлар шундай қудратли кучга эга? Улар қандай қилиб барча нарсани амалга оширадилар? Тўғриси, буни мен ҳам билмайман. Ва буни мен «ҳаёт топишмоқлари» сафига қўшаман. Мен сизларга айтишим мумкин бўлгани — улар ишлайди, буни ўзингизга кашф қилинг, ким бўлишни истасангиз, шундай бўлишга ўзингизга имконият беринг!

А. АБДИХАЛИЛОВ

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 10 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика