БАЛОДАН ҲАЗАР

Савол:

— Мен билан бирга ишлайдиган шеригим тўсатдан вафот этди. Учта майда болали оила паноҳисиз қолди. Қўл остимдаги ишчиларим билан ҳар ойлигимиздан озгинадан йиғилишиб, бир йилдан ортиқ унинг оиласидан хабар олиб турдик. Гарчи ҳар сафар икки киши бўлиб, дарвоза оғзидан қайтсак-да, буни айрим кишилар нотўғри тушунишди. Дўстимиз аёлининг шаънини ўйлаб ёрдамни тўхтатдик, тўғри қилдикми?

Нурилло, Фарғона вилояти

Жавоб:

— Эҳтиётсизликка йўл қўйиб, бошига иш тушиб турган аёлни хурсанд қиламан деб, аксинча дилини оғритиб қўйибсиз. Бировга меҳр-мурувват инъом қилаётганда киши, айниқса, ҳушёр бўлиши керак. Инсон ҳаётида кайфият деган нарсанинг таъсири жуда кучли бўлади. Кайфият яратувчилар эса одамлардир. Сиз минг тўғри бўлган тақдирингизда ҳам атрофдаги одамларга ўзингизни тушунтира билмасангиз, ҳақиқат қарор топгунча кимнингдир бели, яъни ҳаёти синиб қолиши мумкин. “Аввал уловингни боғла, сўнг Аллоҳга таваккал қил” деган ҳадиси шариф бор. У аввал эҳтиёт чораларингни кўриб қўй, дея ишора қиляпти.

Аёл кишининг шаъни жуда нозик. Уларни ҳар доим гумон таъқиб этиб туради. Гумон инсонларни ажратувчидир.

Сизга келсак, ўша ёрдамингизни аёл ходимлар орқали етказсангиз бўлмасмиди? Эри ўлган аёлнинг остонасига ҳар ўн беш кунда икки эркак келиб тураверса, албатта гумонсираш бўлади-да!

Ундан ташқари, ўғлоним, ҳиссиётларга таслим бўлиб қолиш, деган гап ҳам бор. Бундан доим қўрқиб туриш керак. Яъни, икки ҳафтада бир бора ҳол сўраб бораверсангиз, у аёл ҳам сизга кўнглини бўшатаверса, сиз ёш бўлсангиз, унинг боши очиқ бўлса... Ва кунлардан бир куни ҳиссиётлар устун келиб, кўнгилларда “жиз” этган нарса пайдо бўлиб қолса, нима бўлади?!

Шафқатли бўлинг, аммо балодан ҳазар, ўзингизнинг, оилангизнинг ва сиз мулоқот қилаётган томоннинг шаънини асраш энг олий яхшиликдир.

Яна бир мактубда бир қайни бўлмиш йигитча “Мен келинойимни жуда-жуда яхши кўраман” деб ёзяпти. Унинг туйғулари покиза эканлиги шундоққина кўриниб турибди. Аммо бу болача ўн ёшли бўлса, майли. Агар мўйлаблари сабза уриб қолган ўспирин бўлса, унинг ўзини ўзидан муҳофаза қилиш лозим.

Шунинг учун ҳам бизнинг миллий одобимизда келин эрнинг эркак жигарларига мурувват илинса, турмуш ўртоғи ёки қайнонаси ё қайнэгачилари орқали илинади. Келин ҳеч қачон куёвнинг оға-иниси, ҳатто қайнота билан бир дастурхонда ёлғиз ўтирмайди. Улар ёлғиз ўтирган уйларга келин кирмайди. Хонадондаги эркаклар маънан пок, ибратли инсонлар бўлиши мумкин, қайни келинойисини укаларча самимий суяётган бўлиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда ҳам келин ҳушёрлик билан масофа сақлаши, ўзини совуққон тутиши мураббийлик қиёфасида иш юритиши керак. “Балодан ҳазар” деб шунга айтилади.

Турсуной СОДИҚОВА

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 12 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика