МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ

Кўпчилик ҳаётда қандай қилиб муваффақиятга эришиш мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Аслида, бу жуда оддий. Кўнгилда милт этган шуъла, яъни умид пайдо бўлса бас. Бу миттигина умид кейинчалик ўз имкониятларига эга бўлган ишончга айланади. Ишонч эса аста-секин шижоат томон бошлайди. Аввало, у сизнинг тасаввурингизда, яхши ҳаёт, истиқболли келажак ҳақидаги орзуларингизда намоён бўлади. Сизда умид пайдо бўлганида аниқ мақсадни белгилашингиз ва уни ҳаётингизга татбиқ этишингиз лозим.

Орзу жасоратли умиддан пайдо бўлади. Тақдирга тан берманг, жасоратли орзуларга эришишга журъат этинг! Ишонинг, ҳаётда эришиб бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Агар хаёлий сарой қурган бўлсангиз ҳам меҳнатингиз зое кетмаслиги керак. Сизнинг орзуларингиз амалга ошиши турган гап. Уёғи ўзингизга боғлиқ, сизнинг хаёлий саройингиз остига мустаҳкам пойдевор қўйиш қолган, холос.

Умид ва ишончингиз мақсадингизни аниқлашга ёрдам беради, уни қоғозга туширинг. Ёдингизда сақланг. Уни ўзингизга йўлчи юлдуз қилиб олинг ва муваффақият сари илдам қадам ташланг. Мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилинг. Фикру хаёлингиз шу ишга қаратилган бўлса, мақсадингизга осон эришасиз. Сиз қайси хатти-ҳаракатлар бу жараённи тезлаштириши мумкинлиги, аксинча, қайси бири секинлаштиришга олиб келиши ҳақида ўз вақтида ҳал қилиш имкониятига эга бўласиз. Бу йўлчи юлдуз натижада мақсадингизга эришиш йўлидаги кўпгина ножоиз чалғишлардан осонгина қутулишингизга ёрдам беради.

Зуҳра ҲАСАНОВА

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 45 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика