ЕТАКЧИЛИК ҚЎШИМЧА МАСОФАНИ БОСИБ ЎТИШДАН БОШЛАНАДИ

Мен эндигина болаларимни мактабга элтиб, ишга чоғланган эдим, тўсатдан миямга ярқ этиб, бир фикр келди. Лидерлик ҳам, омад ҳам қўшимча масофани босиб ўтишдан бошланади. Оддий одамлар қўшимча ишлаш учун вақт ажратишмайди. Лекин сиз оддий одам эмассиз.

Тижоратчи ўз етакчилик хусусиятларини иш соатлари тугагач, яна ишлаш орқали намоён этади. Кун сўнгида мижозларга қўшимча қўнғироқлар қилиш осон бўлгани учун эмас, балки буни қилиш керак бўлгани учун қилади. Келишилган буюртмани бажараётган бригада буюртмачини қойил қолдириш учун янада кўпроқ куч сарф қилиб ишлайди — бу улардаги етакчилик хусусиятларини намоён этади. Ва албатта, ёмон об-ҳавода иссиқ кўрпада маза қилиб ётиш истагини енгиб, қўшимча масофага югуриш учун отланган одам ҳам ўзида етакчилик хусусиятлари борлигини кўрсатади. Совуқ ҳавода югуриш ёқимли бўлгани учун эмас, балки шундай қилиш донолик бўлгани учун.

Мен бу фикр моҳиятини тушуниб етишингизни сўрайман. Мислсиз карьера ва гўзал ҳаётга эришганлар вақтларининг бир қисмини қўшимча ишлаш учун сарф қилишади. Ҳа, оддий одамлар қўшимча масофани босиб ўтишга интилишмайди. Лекин ким сизни оддий одам деб айтди?

Таваккалга қўл уриш аслида ўйлаб иш қилишдир

Мен аксарият одамлардан кўра, кўпроқ хато қиламан. Мен доим адашаман. Мен тижоратда ҳам, шахсий ҳаётимда ҳам кўплаб омадсизликларга учрадим. Нега шундай бўляпти, деб аввал ҳайрон бўлардим. Илгари мен ўзимни қурбон қилиб кўрсатиш касалига йўлиққан эдим. Лекин энди тушуниб етдим. Мен яхши ҳаёт йўлида қоқилган эдим. Омадсизлик — буюклик учун тўлов экан. Омадсизлик — катта муваффақиятнинг асосий ингриеденти ҳисобланади. Дэвид Кэлли шундай ёзади: “Қанча тез адашсангиз — шунча тез муваффақиятга эришасиз”. Сиз ўзингизнинг хавфсиз уянгизда осудагина ўтириб, ғалаба қозонолмайсиз. Ким таваккал қилмаса, ғалаба қозонмайди. Сиз ўз орзуларингиз ортидан югуриб, қанча кўп таваккал қилсангиз, шунча кўп омадсизликка учрайсиз.

Жуда кўп одамлар “Маълумликнинг хавфсиз соҳили”да ҳаётларини бекорга ўтказиб юборадилар. Йигирма йил бир хил йўлдан юриш, бир хил суҳбат, бир хил фикрлаш тарзи бор уларда. Мен буни қораламоқчи эмасман. Бу сизга ёқса, марҳамат! Лекин мен шундай тақдир билан яшаб бахтли бўлган одамни кўрмадим. Одатий ҳаракатни бажариб, одатий натижага эришилади. Энштейн бир хил ҳаракатни такрорлаб, ҳар хил натижа кутишни ақлсизлик, деб баҳолаганди. Лекин кўпчилик айнан шундай яшайди. Қувонч ўзингизни тўла бағишлаб, тақдирни синаб кўра бошлагандан кейин юз кўрсатади. Бунда тез-тез омадсизликка учрашингиз мумкин. Лекин омад ҳам тез-тез келади.

Омадсизлик — юксак муваффақиятга эришиш жараёнининг бир қисми, холос. “Муваффақиятсизликлар — маҳорат белгиси”, — дейди Том Питерс. Буюк шахслар оддий одамлардан кўпроқ омадсизликларни бошдан кечиришган. Энг яхши фирмалар ўртача фирмалардан кўра, кўпроқ ютқизишга учраган. Мен учун ягона мағлубият — орзу қилмаслик, журъатсизлик. Инсон учун таваккалсиз, журъатсиз яшашдан кўра каттароқ таваккал йўқ. Марк Твен “Йигирма йилдан сўнг сиз қилган ишларингиз учун эмас, қилмаган ишларингиз учун ачинасиз”, деб ёзган эди.

Демак, олға! Ўз чегарангиз доирасидан чиқинг. Севимли ресторанингиздан ўзингизга жой буюртма қилинг. Саёҳатга чиққанингизда самолётда биринчи класс хизматларини яхшироқ кўрсатилишини талаб қилинг. Севимли кишингизнинг муҳаббатига янада кўпроқ эришинг. Унутманг, ўйинга кирмаган ғалаба ҳам қозонмайди.

Робин Шарма китобидан
Нилуфар таржимаси

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 45 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика