ОТА-ОНАЛАР НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШЛАРИ КЕРАК?

Бола мактабдан келиши билан одатда дарҳол шўхлик қилишга, югуришга, бақиришга тушиб кетади, катталарнинг насиҳатларига қулоқ солмайди. Бундан асабингиз бузилади, албатта. Аммо уни койишга шошилманг. Болангизнинг бу ҳаракатлари дарсдан кейинги чарчоқ натижаси бўлиши мумкин. Хўш, унда нима қилиш керак?

Бу борада мутахассис маслаҳатисиз бирор натижага эришиш қийин. Болаларни кўрикдан ўтказиш асосан куз ва қиш ойларига мўлжалланган. Чунки ҳаво исиб кетгунига қадар бола соғлигини тиклаб олиши керак. Ёзга келиб болалар янада ҳолдан тояди ёки асабий бўлиб қолади. Айниқса, бу олти ёшлиларда кўпроқ кузатилади. Агар болада тез-тез чарчаш ҳолатлари намоён бўлаётган бўлса, ота-оналар қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

1. Агар бола соғлом бўлатуриб, тез-тез чарчайверса, унга (тахминан куз фаслининг охирларида) соғлиқни мустаҳкамловчи дармондорилар ва микроэлементлар ичириш керак. Дорихонадан бундай дармондориларни сотиб олаётганда эътибор беринг, таркибида асаб тизимини мустаҳкамловчи В гуруҳ витаминлари кўпроқ бўлиши керак.

2. Болада қандайдир асаб касаллиги бўлса, у ҳолда дармондориларнинг ўзи камлик қилади. Болани, албатта, асаб касалликлари шифокорига кўрсатиб, даволатинг.

3. Боланинг овқатланиш тартиби режали бўлиши керак. Аввал болангиз нонуштадан бош тортиб ўрганган бўлса, энди уни дарсга кетишдан олдин калорияли нарсалар ейишга аста-секин ўргатинг. Уйқудан олдин эса аксинча, болани оғир овқатлар ейишга мажбурламанг. Шунда у тиниқиб ухлайди ва эрталаб тетик ҳолда уйғонади.

4. Телевизор қаршисида ёки компьютер ўйинлари ўйнаганда бола дам олади, деб ўйламанг! Дарслардан кейин шундоқ ҳам чарчаб турган болага экран қаршисида ўтириш янада оғирлик қилади. Асаб тизими ва кўз нури фаолияти бузилишига олиб келади.

5. Болангизнинг тўғри дам олишига эътибор беринг. Фаол ва куч-қувватга эга бўлган бола учун энг яхши дам — кўчада тенгқурлари билан югуриш ва ҳаракатли ўйинлар ўйнашдир. Чўмилиш ҳам болага яхши ором беради. Шундай болалар борки, улар тинч ўйинлар ўйнаш, китоб ўқиш ва кундузи бироз мизғиб олиш билан чарчоқларини дарҳол унутади.

Ўз боласи учун қай тартибда дам олиш маъқуллигини ота-она ажрата билиши керак.

"Болам дам олаяпти"

Мактабга қатнай бошлаганининг биринчи ойларида бола ўзида кўникма ҳосил қила бошлайди. Агар у биринчи куниёқ мактабдан келиши билан кийимини алмаштириб, ювиниб, озроқ дам олса, то мактабни битиргунича шундай қилади. Яхши ҳордиқдан кейин яна дарс тайёрлашга ўтириш бола учун оғирлик қилмайди. Аммо шундай оилалар борки, бу тартибга риоя қилишмайди. Биринчи синфда ўқийдиган бола сумкасини отиб юборади-да, кийимларини ҳам алмаштирмай, телевизор қаршисига михланади. Она эса: «Болам дам олаяпти!» деган хаёл билан бемалол ишини қилиб юраверади. Бу тартиб бошиданоқ ўзгартирилмаса, кейинчалик қийин бўлади.

Энди узайтирилган кунлар ҳақида тўхталиб ўтсак. Шундай болалар борки, ҳеч чарчамайди ва кундузи ухлашни ёқтирмайди. Улар кун бўйи югуриб-елсалар-да чарчоқ нима эканлигини билишмайди. Агар бола жуда таъсирчан бўлса, тушгача чарчаб қолади ва узайтирилган машғулотлар унга оғирлик қилади. Бундай болаларни дарсдан чиқишлари билан уйга олиб кетиш ва тушки дам олишдан кейин у билан биргаликда уй вазифасини тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.

Алоҳида тавсиялар:

а) Боланинг иш столи қулай, стули ҳам бўйига мос бўлиши керак.

б) Мактабдан келибоқ албатта, дам олиши шарт.

в) Олти ёшли бола учун қийинчилик туғдирадиган вазифаларни бир ўтиришда бажаришга мажбур этмаслик керак. Яхшиси, орада 10-15 дақиқа танаффус билан бажартирган маъқул.

с) Ҳатто болангиз ҳаддан зиёд ақлли бўлиб, дарсини бирданига охирига етказишни истаган тақдирида ҳам, унга бели, бўйни, бармоқлари ва кўзларига дам бериш кераклигини тушунтиринг.

Болангиз мактабга боряптими, демак оилангиз ҳаёти учун муҳим давр бошланди. Унга жуда эътиборли бўлинг ва кичиккина муваффақият учун ҳам мақтаб, эркалаб қўйишни унутманг. Ҳарфни ўрганиш ёки шеър ёдлаш бола учун анча қийинчилик туғдиради. Ота-онасининг эркалаши ва ширингина ўпичи, улар билан биргаликдаги сайр бола учун катта қўллаб-қувватлашдир.

Ойдиннисо ЙЎЛДОШОВА

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 4 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика