ЖАҲЛ ЧИҚҚАНДА... ЁКИ АҚЛНИ ЮҚОТМАСЛИК УСУЛЛАРИ

Тасаввур қилинг, икки киши жанжаллашаяпти.

-Нега, бундай муомала қиляпсиз, сизда бор жаҳл бизда йўқми? Жаҳл қилмасдан, муроса қилишнинг йўли бордир, ахир?! – дейди улардан бири жиғибийрон бўлиб.

- Йўқ, бунинг ҳеч қандай иложи йўқ! ўазабим келиб турганда ўзимни бошқара олмайман! – қайсарлик қилади иккинчиси. Нима деб ўйлайсиз, бу ерда улардан қайси бири ҳақ?

Баралла айтиш мумкинки, ҳеч қайсиси! Чунки тортишаётганлар ўртасида ҳеч қачон ҳақиқат бўлмайди.

Жаҳл қилиш бу бошқаларнинг хатоси учун ўзингизни жазолашдан бошқа нарса эмас. Жаҳлингиз чиқиб турганда билингки, сиз ҳаётингизнинг олтмиш сониялик бахтини бой беряпсиз. Ҳеч қачон ичингиздаги жаҳлдорлик ва ғазаб билан яшаманг. Уни ўзингиздан қувиб ташланг, уйқуга кетишдан олдин барчасини орқага ташланг ва тонгда ҳаётингизни янгидан бошлаётгандек ҳис қилиб уйғонинг. Бу сизнинг ички қувватингизни оширади ва бу соғлиғингиз учун ҳам фойда келтиради.

Ўтказилган психологик сўровномаларга кўра, одамларнинг йилдан-йилга стресс ва жаҳлга берилиш ҳолатлари кучайиб кетаётган экан. Бунинг асосий сабаби эса даврнинг тезлашиб кетиши ва техника ривожи билан боғлиқлиги аниқланди.

Ўйлашни ўрганинг

Жаҳл чиқиб турганда ниманидир ўйлаб ўтиришнинг имкони бормикин демоқчисизми? Албатта, бор! Фақат бунда ҳозир кўрсатмоқчи бўлган қаршилигингиз айни шу вазиятда муаммони ҳал қила оладими-йўқми шуни аниқлаш керак. Буни ўйлаш учун керак бўлса сизга 24 соат вақтни тавсия этардик. Чунки ҳар қандай ғазабланиш ҳам инсон онгида фақат 24 соат давомида кучли таъсир қилади. Орадан шунча вақт ўтгач унинг таъсири сезиларли даражада пасаяди ва ўзингиз жаҳл қилишингиз керак эмаслигини тушуниб етасиз.

Кейин афсус қилмайсиз

Суҳбатдошингиздан жаҳлингиз чиқяптими, яхшиси уни бироз ёлғиз қолдириб, хонадан чиқиб кетинг. Тоза ҳавода бироз юринг. Бу сизни бошқа нарсалар, кўчадаги одамлар ва вазиятларга бироз чалғишингизга ёрдам беради ва энг муҳими, кейинчалик жаҳл устида ўша бирор кишингизнинг кўнглини оғритиб қўймаганингиздан хурсанд бўласиз.

Баъзан вазиятни юмшатишнинг энг яхши усули бу кулгу ва ҳаммасини ҳазилга буришдир. Жаҳлингиз чиқадиган гап айтишдими ҳазилга буринг. Шубҳасизки, натижа сизнинг ғалабангиз билан тугайди.

Ўзларини айбдор ҳис қилишсин десангиз

Жаҳл қилмасдан ўзингизнинг хафа эканлигингизни ўша инсонга айтинг, буни шунчалар юмшоқлик билан айтингки, у инсон ўзида афсусланиш ҳиссини сезсин. Масалан, “ биласиз, мен унчалар таъсирчан инсон эмасман, ҳаммасини кулиб қарши олишга ҳаракат қиламан. Лекин негадир шу гапингиздан(ишингиздан) кўнглим оғриди. Майли, ўтган ишга саловат, бўлиб туради бунақаси ҳам”, дейишингиз мумкин. Бу тавсиямиз сизга кулгили туюлмасин. Чунки бу тажриба иш беришини биз амалиётда кўрганмиз.

Сиздан кечирим сўрашларини истасангиз...

Нега жаҳлингиз чиқаётганини эмас, нега жаҳлингиз чиққанини тушунтиринг. Бу иккиси ўртасида катта фарқ бор. Сизнинг жаҳлингиз чиқиб турган пайтда суҳбатдошингизни ҳам тўлиқ хотиржам деб бўлмайди. Унинг гапларига шунчаки жилмайиб қўйинг ва кези келганда унга нега ўшанда жаҳлингиз чиққанини айтинг. Аминмизки, унинг ғазабингизни келтирадиган гапига табассум билан жавоб қайтарганигиз яна бир карра сизнинг устун эканлигингизни билдириб қўяди, унинг ўзи эса хижолатликдан сиздан узр сўрайди.

Кимга фойда, кимга зарар?

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, америкалик олимлар кечира олиш қобилиятига эга бўлганлар ҳам руҳан, ҳам жисман соғломроқ бўлишини аниқлашди. Стендфорд университетидаги Психологик маслаҳат ва саломатлик марказида фаолият кўрсатувчи Фредрик Ласкин ва унинг гуруҳи 259 одамни ўрганишди. Олимлар тадқиқотда иштирок этаётганларга олтита бир ярим соатлик сессияда қатнашишни таклиф қилдилар ва суҳбат давомида уларни кечиримлиликка ўргатишни мақсад қилиб қўйдилар. Тажрибада иштирок этаётганлар уларга ёмонлик қилган одамларни кечирганларидан сўнг камроқ азоб чекканларини таъкидлашди. Тадқиқот кечиришни ўрганган одамлар ўзларини нафақат ҳиссий, балки жисмоний томондан ҳам яхшироқ ҳис қилганликларини исботлади. Мисол учун, бу тажрибалардан сўнг стресс билан боғлиқ энса оғриғи, уйқусизлик ва ошқозон оғриғи каби психологик ва жисмоний аломатлар бу шахсларда сезиларли даражада камайганлиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ғазаб ва жаҳл қондаги яллиғланиш билан боғлиқ оқсилларни ишлаб чиқарар экан. Бу эса артерия қон-томирларининг қаттиқлашиши, юрак оғриғи ва мияга қон қуюлишини келтириб чиқаради.

Ўзингизга айтинг

Сизни хафа қилганлардан хафа бўлмаслик учун ҳар доим “Мени хафа қилганларни улар учун эмас, ўз кўнглимнинг хотиржамлиги учун ҳам кечираман. Жаҳл муаммони ечмайди, аксинча баттар чигаллаштиради. Шундай экан, чуқур нафас олиш ва “ҳаммаси яхши” эканлигини тан олишим керак” деган сўзларни такрорланг.

Ҳаётда ҳеч ким юз фоиз ҳақ бўлмайди, ахир қарс ҳам икки қўлдан чиқади, деган гап бор. Энг яхшиси, муроса йўли эканлигини унутманг. Чунки зиддиятга боришдан сақланиб, хотиржамликни қўлга олсангиз саломатлигингиз ҳам тикланиб боради.

Фарида

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 9 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика