ОТА-ОНАЛАР НИМАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШЛАРИ КЕРАК?

Бола мактабдан келиши билан одатда дарҳол шўхлик қилишга, югуришга, бақиришга тушиб кетади, катталарнинг насиҳатларига қулоқ солмайди. Бундан асабингиз бузилади, албатта. Аммо уни койишга шошилманг. Болангизнинг бу ҳаракатлари дарсдан кейинги чарчоқ натижаси бўлиши мумкин. Хўш, унда нима қилиш керак?

Бу борада мутахассис маслаҳатисиз бирор натижага эришиш қийин. Болаларни кўрикдан ўтказиш асосан куз ва қиш ойларига мўлжалланган. Чунки ҳаво исиб кетгунига қадар бола соғлигини тиклаб олиши керак. Ёзга келиб болалар янада ҳолдан тояди ёки асабий бўлиб қолади. Айниқса, бу олти ёшлиларда кўпроқ кузатилади. Агар болада тез-тез чарчаш ҳолатлари намоён бўлаётган бўлса, ота-оналар қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

Батафсил...

ҒАЛАБА МУАММОНИ ЕЧИШДАН БОШЛАНАДИ

Биз умримиз давомида фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз, ота-онамиз, опа-укаларимиз, дўстларимиз ва жамиятдаги бошқа  инсонлар билан баъзида муаммоли ҳолатларга дуч келамиз. Кўпинча бундай муаммолар биз учун жуда чигал ва уларни ҳал қилишнинг имкони йўқдек туйилади. Албатта, ҳаётда муаммоси бўлмаган кишининг ўзи йўқ. Инсон умри давомида тўсиқлардан қандай ўтишига қараб, бахтли ёки бахтсиз бўлиши мумкин. Биз кўпинча фарзандларимиздаги биздан юқмаган хатти-ҳаракатларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Уларни тергаймиз, билганимизча ақл ўргата бошлаймиз. Фарзандларимиз жим бўлиб қолса, муаммони ҳал қилдик, деб ўйлаймиз. Аммо бу жуда нотўғри усул.

Фарзандларимиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда уларга ақл ўргатишдан кўра, бошқа усуллардан фойдалансак фойдадан холи бўлмас эди. «Битта мусибат мингта насиҳатдан яхшироқ», деган мақол бор. Бу мақолни кўпчилигимиз яхши билсак-да, атрофимиздаги инсонларни ва фарзандларимизни ўзгартириш учун насиҳат қилишга тушамиз. Қанча кўп насиҳат қилсак, фарзандимиз шунча оз муаммога дуч келади, деб ўйлаймиз. Бу билан биз олдидан чиққан муаммоларни ҳал қила оладиган инсонларни эмас, балки муаммолардан ўзини олиб қочадиган журъатсиз инсонларни улғайтирамиз, уларнинг ҳаётни яшаб ўрганишларига тўсқинлик қиламиз.   

Батафсил...

ЖАҲЛ ЧИҚҚАНДА... ЁКИ АҚЛНИ ЮҚОТМАСЛИК УСУЛЛАРИ

Тасаввур қилинг, икки киши жанжаллашаяпти.

-Нега, бундай муомала қиляпсиз, сизда бор жаҳл бизда йўқми? Жаҳл қилмасдан, муроса қилишнинг йўли бордир, ахир?! – дейди улардан бири жиғибийрон бўлиб.

- Йўқ, бунинг ҳеч қандай иложи йўқ! ўазабим келиб турганда ўзимни бошқара олмайман! – қайсарлик қилади иккинчиси. Нима деб ўйлайсиз, бу ерда улардан қайси бири ҳақ?

Баралла айтиш мумкинки, ҳеч қайсиси! Чунки тортишаётганлар ўртасида ҳеч қачон ҳақиқат бўлмайди.

Батафсил...

КЎПРОҚ ПУЛИМ БЎЛГАНДА БАХТЛИ БЎЛАРДИМ

Мен бизнесда кўпроқ пул топа бошлаганимдан кейин устозим “энди фақат пул топишдан ташқари қандай яшашни ўрганишинг ҳам керак”, деди. Мен аввалига бу гапга тушунмадим. Мен тиришқоқлик билан ишласам, мақсадларимга албатта, етишаман, деб ўйлардим. Хўш, устозим бу гапи билан менга нима демоқчи бўлди? Шу ҳақда устозимдан сўрагандим у киши шундай деди:

— Ҳаётда шундай кишилар борки, ажойиб нарсалар уларни ўраб туради, лекин улар ўзларини бахтли ҳис этолмайдилар. Бошқалари жуда кўп бойликка эга, лекин маънавий қашшоқ ва ҳаётларида деярли шодлик йўқ. Мен сенга ҳаёт тарзингни қандай режалаштириш санъатини ўргатмоқчиман, — деди.

Батафсил...

“ТАБАССУМИМ МИЛЛИОНЛАР ОЛИБ КЕЛМОҚДА”

Бир куни Нью-Йоркдаги тушликларнинг бирида иштирок этишимга тўғри келди. Меҳмонлар орасида каттагина меросга эга аёл ҳам бўлиб, у ҳаммада хуш таассурот қолдиришга уринарди. Бу аёл ажойиб мўйналар, марварид ва бошқа қимматбаҳо тошларга пулни асло аямаган, аммо қиёфасига, яна ҳам аниқроғи, чеҳрасига эътибор бермаган эди. Юзи унинг барча нарсадан норозилиги ва худбинлигини намоён этиб турарди. У муҳим бир нарсани, яъни аёлнинг юзи, чеҳраси унинг кийимига нисбатан кўпроқ аҳамият касб этишини билмас эди.

Чарлз Шваб менга ўзининг табассуми миллион долларга арзишини айтган эди. У ҳеч қачон ҳақиқатга қарши бормаган, дилбар ва ёқимли бўлиш қобилияти унинг ҳайратомуз муваффақиятларининг асоси ҳисобланган. Швабнинг ўзига хос ана шундай жиҳатларидан бири — унинг мафтункор табассуми эди.

Батафсил...

ҚОЗОНГА ЯҚИН ЮРСАНГ...

Мактабда ўқийдиган бир ўқувчининг хулқи қониқарсиз деб баҳоланди. Дарҳол, унинг ота-онасини мактабга чақиришди. Бу оила намунали оилалардан эди.Отаси илмий иш билан машғул, онаси эса поликлиникада врач бўлиб ишларди. Улар эрта-ю кеч ишда, қизи билан ўғли эса мактабда ўқишарди. Ота-онани ҳайрон қолдирган нарса, боласи ўғирлик билан қўлга тушган эди.

Бунинг сабаби ота-она томонидан чуқур ўрганиб чиқилди. Маълум бўлишича, бундан ярим йил олдин ўғлининг синфига янги бир бола келган экан. Бу боланинг отаси ичкиликка берилган, онаси эса чет элга ишлагани кетган экан. Оилада бола билан ҳеч ким шуғулланмас, У ўз ҳолича кўчаларда тентираб, ўзига ўхшаш ўртоқлари билан безорилик йўлига кириб кетганди. Бизнинг кичик қаҳрамонимиз ҳам ана шу бола билан дўстлашган.

Батафсил...

ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН

Савол:

— Мен олий маълумотли ўқитувчиман. Умр йўлдошим вафотидан кейин қайнимга турмушга чиқдим. У мендан беш ёш кичик. Қайним “акамнинг болаларига ўзим оталик қиламан”, деб ота-онамни ҳолу жонига қўймади. Тўй қилиб, мени никоҳига олди. Олти нафар фарзандимиз бор. Бошим қотгани, у бугунги кунда боласи тенги қизга илакишиб қолган. Ундан битта фарзанди ҳам бор. Шу чоққача тинч-тотув яшаб келаётганимиз учун ундан кўнглимни уза олмаяпман. Уни қандай қилиб уйга қайтарай?

Мафтуна
Фарғона вилояти

Жавоб:

— Жуфтинг уйга ўзи қайтади. Ҳаётинг изига тушиб кетади.

Батафсил...

ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАШҚИ

Ҳар қандай кишининг ҳаётида тушкунликка тушган, ҳафсаласи пир бўлган дамлари бўлади. Шундай кезларда руҳшунос олимлар ҳаёт гўзаллигидан баҳра олиш, воқеликлардан завқланиш, қувонч ҳиссини туйиш учун инсон ўзини ўзи англаши, фикрлаш машқлари устида ишлаши лозимлигини уқдиришади.

Мен ҳам ҳаётимнинг қоронғу лаҳзаларида психологларнинг тавсияларидан фойдаланиб, бажарган машқларимни сиз газетхонлар билан баҳам кўрмоқчиман. Агар буни сиз ҳам синаб кўрсангиз фойдадан холи бўлмайди, деган умиддаман.

Батафсил...

ШУНЧАКИ ТАНЛАНГАН ЎҚИТУВЧИ

Бир мактабда шундай тажриба ўтказдик. Мактаб мудири ўқитувчилардан бирини хонасига чақириб: «Кейинги йиллардаги ўқитувчилик фаолиятингиз таҳсинга сазовор. Мактабимиздаги энг яхши ўқитувчи — сизсиз. Сизга бу йил махсус синф бераман. Ўқувчилар зеҳнига қараб гуруҳланди. Бироқ буни ўқувчиларга билдирманг. Уларга махсус танлаб олинганликлари ҳақида билишингизни айтманг», дейди.

Йил сўнгида бу синф юқори натижа кўрсатиб, атрофдаги барча мактабларни ортда қолдиради. Ана шундан сўнг мактаб директори ўқитувчини ҳайратга солган гапни айтади. Яъни, синфдаги ўқувчилар зеҳн ва ақлий қобилятларига қараб эмас, шунчаки танлаб олинган эди.

Батафсил...

ЎРТАМИЁНА КИШИ БЎЛИБ ҚОЛМАНГ

Умримиз давомида шундай ҳолатлар бўладики, агар бунга юзаки қарасак бундай «ёқимли мулоқот» ҳаётимизга узоқ вақт салбий таъсир ўтказиши мумкин. Агар сиз ҳафтада икки кеча биродарларингиз билан маишат, ичкиликбозлик қилсангиз, охир-оқибат мувозанатдан чиқасиз.

Натижада бу беш, ўн, йигирма йилдан кейин оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ўртамиёна киши бўлиб қолиш осон. Бунинг учун арзимаган ишларга арзимаган куч сарфланса кифоя. Ақлли кишилар нима арзимас, нималар асосийлигини жуда яхши биладилар ва улар камдан кам ҳолларда қоқиладилар.. Албатта, бундай кишилар ҳам тасодифий дўстларга эга бўладилар. Лекин улар тасодифий дўстларга асосий вақтларини эмас, балки арзимас ва ҳордиқ вақтларини ажратадилар. Қисқа қилиб айтганда, улар вақтларини бекорга ва «ҳар хил дам олиш»ларга сарфламайдилар.

Батафсил...

БОЛА ТОЗАЛИККА ҚАНДАЙ ЎРГАТИЛАДИ

Эркатой ўз каравотчасида ўйнаб ўтирган пайтда уйингиз тоза турар эди. Аммо «ёш олим» юришни ўрганиб, пастга тушди-ю ҳамма нарсани текшириб, остин-устун қилишни бошлади. Уни тартибга чақириш учун қандай йўл тутиш керак?

Руҳшуносларнинг таъкидлашича, бола у ёки бу ҳаракатни тез ўрганиб оладиган маълум бир давр бўлади. Болага бирор нарсани ўргатиш учун қулай ҳисобланган даврга аҳамият бериш керак. Мисол учун, 1-2 ёш — тартибни ўргатадиган давр. Айнан мана шу даврда ота-она учун кичик қайсарнинг зўравонликларидан юқори даражада фойдаланиб қолиш имконияти туғилади. Фақат қайси йўл билан ўрганганларини бир умрлик кўникмага айлантиришни билиш керак. Ундаги «тартибга келтириш» истаги доимий бўлмаслиги мумкин, уни мустаҳкамлаш лозим. Икки ёшли болангиздаги ҳамма нарсани тартиб билан жой-жойига қўйиш истагини рағбатлантиринг. У ўзининг кийимчаларини қунт билан тахлаётган пайтда шошилтирманг. Қўйиб беринг, у ўзининг диққатини тортган катталарнинг уй ишларида сизга кўмаклашсин.

Батафсил...

Донолар бисотидан

Устоз дейди:

— Инсон маълум бир бойлик, амал даражасида кибрга берила бошладими, демак, унга бу нарсалар оғирлик қила бошлагани. Эшакнинг устига ҳам кучидан зиёдроқ юк ортсангиз, у гандираклаб мувозанатини йўқотгандай, амалу бойликдан кибрга берилган одам ҳам гандираклаб қолади, инсонийлик мувозанатини сақлаб қолишга ожизлик қилади. Чунки бойлик ва мансаб оғир юк, уни ақл ва босиқлик билан қабул қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ким чекиб фиғон ишқ йўлида зор ўлди, етди муродга,
Ким эрса лаззат матлабида хор ўлди, қолди касодга.


Газетанинг 19 февралдаги
4(77)-сонини
шу ердан
кўчириб
олишингиз
мумкин!

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Ҳозир сайтда

Сейчас 4 гостей и ни одного зарегистрированного пользователя на сайте

Яндекс.Метрика