Материалы

АНОНС

ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН

Савол:

— Мен олий маълумотли ўқитувчиман. Умр йўлдошим вафотидан кейин қайнимга турмушга чиқдим. У мендан беш ёш кичик. Қайним “акамнинг болаларига ўзим оталик қиламан”, деб ота-онамни ҳолу жонига қўймади. Тўй қилиб, мени никоҳига олди. Олти нафар фарзандимиз бор. Бошим қотгани, у бугунги кунда боласи тенги қизга илакишиб қолган. Ундан битта фарзанди ҳам бор. Шу чоққача тинч-тотув яшаб келаётганимиз учун ундан кўнглимни уза олмаяпман. Уни қандай қилиб уйга қайтарай?

Мафтуна
Фарғона вилояти

Жавоб:

— Жуфтинг уйга ўзи қайтади. Ҳаётинг изига тушиб кетади.

Ақлни тўхтатиб қўядиган, кўзни кўр, қулоғни кар қиладиган бу ҳиссиётдир! Сен ўша ҳиссиётга йўлиққансан ва тақдирингни азобли йўлга бурибсан, болам! Қайнинг сени минг ёқтирганда ҳам унга мойиллик билдирмаганингда қатъият билан харидорлик қилмасди. Сен у билан хуфиёна кўришмагансан, сўз билан дилингни очмагансан, аммо унинг хаёлини ўғирлайдиган кўз қарашлар ёки гап оҳангларингда унинг туйғуларини уйғотадиган ишоралар қилгансан, буни ўзинг биласан-ку, тўғрими? Қайнинг вояга етган бўй йигит, бундай пайтда уни ақл эмас, аксари ҳолатда шайтон бошқаради, домингга тушган-қўйган! Унинг сенга бўлган қизиқишларини ошиқлик деб баҳолагансан, завқлангансан. Ҳатто “Уйланмаган йигит мени танлаяпти” деб ғурурлангансан! Кино қаҳрамонларидай сезгансан ўзингни. “Нима деяпсизлар, мен унга тегмайман” десанг, сени зўрлаб беришармиди?! Хўш, кўзимга қараб айт-чи, нега “йўқ” деб туриб олмадинг? Аслида қайнингнинг харидорлигини ташкил қилган ўзинг эканлигингни ўзинг ҳам билмай турибсан.

Давоми...

Сўровнома

Ўзингиздан миллионер чиқишига ишонасизми?

Ҳа, албатта мендан чиқади - 100%
Йўқ бунга ишонмайман - 0%
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин - 0%
Билмадим - 0%

Овоз беришди: 2
Голосование для этого опроса закончилось on: 27 Нояб 2014 - 11:28

Кун расми

Яндекс.Метрика